$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Жиззахда ота 2 яшар фарзандини заҳарлади. У ўгай ўғлини ҳам мунтазам қийнаб келган

Жиззахда ота 2 яшар фарзандини заҳарлади. У ўгай ўғлини ҳам мунтазам қийнаб келган

Жиззахда ота 2 ёшли фарзандини заҳарлаб, 8 ёшли ўгай ўғлини мунтазам қийнаб келган, дея хабар бермоқда “Постда” нашри.

Маълум бўлишича, Жиззах вилояти Фориш тумани Қизилқум маҳалласида истиқомат қилувчи 2 ёшли бола ҳашаротларга қарши қўлланиладиган “Нурель” кимёвий воситасидан заҳарланганиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

Терговга қадар олиб борилган текширув ишлари давомида бола ўз отаси — Наманган вилояти Чуст туманида доимий рўйхатда турувчи, Фориш туманининг Қизилқум маҳалласига деҳқончилик қилаётган, 1978 йилда туғилган фуқаро томонидан заҳарлагани аниқланди.

Шунингдек, боланинг отаси шаръий никоҳдаги аёлининг 8 ёшли фарзандини ҳам мунтазам равишда қийнаб, дўппослаб, ҳақоратлаб келган. Хусусан, 2020 йилнинг март ойида ўгай ўғлининг устига қайноқ сув сепиб юборган ва болага куйиш жароҳатлари етказган. Бола танасида ушбу жароҳат белгилари ҳам мавжудлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда

Теги :
Jamiyat