$
 12927.17
36.74
 14717.58
-3.29
 155.73
-0.31
weather
+26
Кечаси   +14°
textileads

"ИЭС" АЖнинг эълони

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги идоралараро тариф комиссиясининг 2023-йил 15-майдаги 15-сонли баёнига асосан, “Иссиқлик электр стансиялари” АЖ таркибидаги иссиқлик электр стансиялари ва марказларининг электр энергиясини ишлаб чиқариш тарифлари (1 кВтсоат учун ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда) қуйидагича белгиланди: 

1. “Иссиқлик электр стансиялари” АЖ:

1.1 “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ учун - 405,3 сўм;

1.2 “Навоиязот” АЖ учун - 606,3 сўм.

2. “Талимаржон ИЕС” АЖ - 430,6 сўм.

3. “Ангрен ИЕС” АЖ - 641,8 сўм

Мазкур тарифлар Ўзбекистон Республикасининг “Табиий монополиялар тўғрисида”ги қонунига асосан 2023-йилнинг 1-июн санасидан кучга киришини маълум қиламиз.

Ушбу тарифларнинг амалиётга татбиқ этилиши, соҳавий муассасалар ўртасидаги молия-иқтисод муносабатларига даҳлдор бўлиб, оқибатда электр энергиясининг истеъмолчиларга етказиб бериш тарифларига таъсир кўрсатмайди, яъни нархларнинг ошишига сабаб бўлмайди.

Реклама