$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 150 миллион доллар ажратади

Фото: Осиё тараққиёт банки Фото: Осиё тараққиёт банки

Осиё тараққиёт банкининг ипотека бозори секторини ривожлантириш дастури доирасидаги кредит маблағи Ўзбекистон ипотека кредитларини қайта молиялаш компаниясининг уй-жой ипотекаси, уй-жойларни ободонлаштириш ва “яшил” молиялаштиришга йўналтирилади. Бу ҳақда УзА хабар берди.

Ўзбекистонда яшил реновация кредитларидан иситиш ва совитиш тизимларини янгилаш ёки ўрнатиш, қуёш панелларини ўрнатиш, сув изоляциясини яхшилаш – энергия самарадорлигини ошириш учун фойдаланиши мумкин.  

Осиё тараққиёт банки дастурига кўра, кредитларнинг камида 32,5 фоизи аёлларга берилиши керак. Кредит, шунингдек, Ўзбекистонда бозорга асосланган ипотека молиясини фаоллаштириш учун молиялаштириш механизмларини рағбатлантиради. Уй-жой ипотека маҳсулотлари, шу жумладан “яшил” молиялаштириш имкониятларини кенгайтиради.

Теги :
Jamiyat