$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентга олтинчи «Dreamliner» келиб қўнди

АҚШдан Оролбўйи минтақасига гуманитар юкларнинг биринчи партияси етиб келди

Бугун Тошкент халқаро аэропортига Вашингтон штатининг Сиэтл шаҳрида Қорақалпоғистон аҳолиси учун Американинг «Project C.U.R.E.» компанияси томонидан ташкил этилган хайрия лойиҳаси доирасида юборилган биринчи гуманитар ёрдам юклари ортилган «Dreamliner» келиб қўнди.

Қорақалпоғистонга гуманитар ёрдам ташкил қилиш доирасида «Project C.U.R.E.» ва «Boeing» билан ҳамкорликда юборилган юк таркиби қиймати 3 миллион долларлик тиббиёт буюмлари ва жиҳозлари, сунъий шамоллатиш мосламаларини ўз ичига олган 40 футлик ўнта контейнердан иборат.

Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги сўровига биноан «Project C.U.R.E.» томонидан Сиэтлда шакллантирилган гуманитар юкнинг биринчи жўнатмаси қарийб 6 тоннага тенг.

Гуманитар ёрдам Сиэтлдан Тошкентга «Uzbekistan Airways» АЖ учун «Boeing» заводида ишлаб чиқарилган еттита сўнгги Boeing 787 «Dreamliner»лардан бири орқали етказиб берилди. Беғараз кўмак 5 май куниёқ Тошкентдан Нукус шаҳрига жўнатиб юборилади. Тиббий жиҳозлар билан таъминланган навбатдаги тўртта контейнердаги инсонпарварлик юки эса ёз фасли охирига қадар Оролбўйи минтақасига юборилиши қутилмоқда.