$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Сирдарёда «Нексия» ва «Нива» тўқнашув оқибатида ёниб кетди

Сирдарёда «Нексия» ва «Нива» тўқнашув оқибатида ёниб кетди

Сирдарё вилоятида «Нексия» ва «Нива» тўқнашув оқибатида ёниб кетди. Бу ҳақда ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишча, 26 октябр куни соат 18:45 ларда ҳайдовчи А.Н "Нексия" русумли автомашинасини Оқолтин туманидан ўтган 4Р33 автомобиль йўлининг 9 километрида Гулистон-Учтом йўналиши бўйича бошқариб кетаётиб тезлик юқорлиги сабаб рул бошқарувини йўқотиб қарама-қарши ҳаракатланиш бўлагига ўтиб кетиб, ушбу йўналишда келаётган "Нива Шевролет" русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб йўл транспорт ходисаси содир этган.

Натижада ёнғин келиб чиқиб транспорт воситалари буткул ёниб кетган. Ҳайдовчиларга ёнғиндан зарар етмаган, ЙТХ натижасида хайдовчилар енгил тан жарохати олиб Оқолтин туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.