$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

15 августдан кейин карантин чоралари юмшатиладими? 

ssv Ҳабибулла Оқилов

АОКА залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов муҳим саволларга жавоб қайтарди:

  • Олдимизда салкам 2 ҳафта вақтимиз бор. Агар икки ҳафта давомида худди шу динамика қайд этилса, яъни ўтган кунларда касаллик қайд этилиши 700 дан ошган бўлса ва бугун 513 тага тушган бўлсак, кейинги кунларда 500, 450 қайд этилиб, шу рақамлар атрофида касаллик аниқланса, албатта, 15 августдан кейин карантинни юмшатса бўлади. Ва биз ушбу таклиф билан Республика махсус комиссиясига чиқишимиз мумкин.
  • Иккинчи тўлқин бошланиши учун биринчиси тугаши керак. Биринчи тўлқин қачон тугайди, десак тўғри бўлади. Қачонки охирги бемор клиникадан чиқиб кетгандан кейин, бирорта касал қолмаганида биринчи тўлқин тугаган бўлади.
  • Муайян муддатдан кейин янги бемор аниқланса, шунда иккинчи тўлқин дейилади. Шунинг учун иккинчи тўлқин ҳақида гапиришга бизга жуда эрта.
Теги :
Jamiyat