$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда гиёҳвандлар сони яна кўпайганми?

opium

2023 йилда Ўзбекистон божхоначилари томонидан 9,2 тоннага яқин гиёҳвандлик воситалари ва 663 минг дона психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар мусодара қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Божхона қўмитасининг божхона органларининг 2023 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган ҳайъат йиғилишида маълум қилинди.

8,5 тонна кўкнори олиб ўтилаётгани аниқланган

2022 йил давомида божхона органлари томонидан 749 килограмм гиёҳвандлик воситалари, 308 минг дона кучли таъсир этувчи воситалар ва 5 минг бирлик психотроп моддалар мусодара қилинган.

Гиёҳванд моддаларни аниқлашнинг 12,3 баробарга ошишига 2023 йилнинг сентябрь ойида Тошкент халқаро аэропортида қандолат кўкнориси деб кўрсатилган 8,5 тонна кўкнори олиб ўтилаётгани аниқлангани сабаб бўлди. Қўмита бу Ўзбекистон божхона хизмати органларининг сўнгги 30 йиллик тарихида илк бор қайд этилганини маълум қилган.

4,8 млн дона пиротехника воситалари ушлаб қолинган

Шунингдек, ўтган йил давомида чегарада 21 мингта тақиқланган материаллар, 21 та қурол ва 8626 та ўқ-дорилар, 28 млрд сўм эквивалентидаги валюта қимматликлари, 162 кг заргарлик буюмлари, 5,6 млн қути тамаки маҳсулотлари ҳамда 4,8 млн дона пиротехника воситалари ушлаб қолинди.

Умумий ҳисобда аниқланган 21 мингдан ортиқ божхона қонун бузилиши ҳолатларида қарийб 1 трлн сўмлик товарларнинг ноқонуний айланувига чек қўйилди.

Йил давомида давлат бюджетига 58,4 трлн сўм божхона тўловлари тушди, бу ўтган йилга нисбатан 27 фоизга ошди, дея қайд этди қўмита.