$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Журналист, блогер ва РR менежерлари учун халқаро тренинг старт олди

Журналист, блогер ва РR менежерлари учун халқаро тренинг старт олди

Жорий йилнинг 18-20 август кунлари ОАВ вакиллари, давлат идоралари матбуот хизматларининг ходимлари, шунингдек маркетологлар ва PR менежерлари учун «Журналистнинг рақамли форматдаги фаолияти: ижтимоий тармоқлар ва блогерлик, коронавирус ва ўзини ўзи изоляция қилиш, ташқи ва ички таъсир» мавзусида онлайн тренинг бўлиб ўтади.

Уни қозоғистонлик PR-мутахассис, журналист, медиа менежери Михаил Дорофеев олиб боради. М. Дорофеев ўз соҳасида етакчи мутахассислардан бўлиб, Қозоғистон Президенти ҳузуридаги Миллий ишонч миллий кенгаши аъзоси, Қозоғистон Медиа альянси асосчиси ва бошқарув аъзоси, PR бўйича «Ақ Мерген» миллий мукофотининг доимий ҳайъат аъзоси саналади.

Тренинг Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

ЙХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори ҳамда Масс-медиа фондининг қўшма дастури доирасида олиб борилаётган медиа-тренингни муваффақиятли тугатган иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилади.