$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

"Она тилини билишга мажбур қилишимиз керак" — Шавкат Мирзиёев

Фото: Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати Фото: Ўзбекистон Президентининг Матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, «менинг фарзандим чет тилларини биладию, она тилини билмайди, деган гап Янги Ўзбекистонга маъқул эмас». «Чет тилини билиши керак, лекин она тилини билишга мажбур», — дея қўшимча қилди президент.

Ўзбекистонда «она тилимиз»га бўлган эътибор янада кучайтирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 20 декабрь, сешанба куни мамлакат парламентига йўллаган Мурожаатномасида айтиб ўтди.

Давлат раҳбари таълим соҳасида қилиниши керак бўлган ва қилинадиган ишлар ҳақида маълумот бераркан, «маънавиятимиз асоси бўлган она тилимиз» (ўзбек тили) ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

«Миллий ўзлигимизнинг тимсоли бўлган, маънавиятимиз асоси бўлган она тилимизга эътибор янада кучайтирилади. Албатта, оиламизда ҳам чет тилини билиш албатта керак, бу ҳам ҳозир замон талаби. Лекин она тилини билишга мажбур қилишимиз керак. Мажбур!», — деди президент.

Президентнинг бу сўзларини йиғилиш қатнашчилари қарсаклар билан кутиб олди. Шавкат Мирзиёев сўзида давом этиб, «менинг фарзандим чет тилларини биладию, она тилини билмайди, деган гап Янги Ўзбекистонга маъқул эмас»лигини таъкидлади. «Чет тилини билиши керак, лекин она тилини билишга мажбур», — дея қўшимча қилди президент.