$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Уммон Ўзбекистонда SIM-карта ишлаб чиқаради

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистон элчихонасида Уммон Султонлигининг Al Mawakab National Trading & Construction LLC (MNT) компанияси бош менежери Сю Юханг билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Қайд этилишича, суҳбат давомида Фарғона вилоятининг инвестицион салоҳияти, хорижий сармоядорлар учун яратилган имкониятлар ҳақида фикр алмашилган.

Сю Юханг Фарғона вилоятини республикада аҳоли сони бўйича етакчи ҳудудлардан бири эканини инобатга олган ҳолда, мазкур ҳудудда ахборот технологияларини ривожлантириш учун қулай шароит мавжудлигини таъкидлаган. Шу сабабли вилоятдаги ўрта таълим муассасаларида замонавий ўқитиш тизимини жорий этиш ва рақамли технологиялар марказларини яратиш бўйича қиймати 3 миллион доллар бўлган лойиҳанинг тақдимоти билан таништирган.

Компания менежери мазкур лойиҳа муваффақиятли амалга оширилган ҳолда келгусида кенг имкониятларга эга SIM-карталар ишлаб чиқарувчи корхонани ишга тушириш, савдо-иқтисодий соҳани мувофиқлаштирувчи электрон дастурни йўлга қўйиш, Қўқон эркин иқтисодий зонасида логистика марказини барпо этиш каби истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқишга тайёрлигини билдирган.

Маълумот учун, MNT 2007 йилда ташкил этилган бўлиб, йирик иншоотлар, транспорт-логистика марказлари, сув ва электр станцияларни ишга тушириш каби турли лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Шунингдек, компания биноларда замонавий мониторинг тизимларини яратиш, дастурий ахборот-коммуникациялар ишлаб чиқишда илғор тажрибага эга.