$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Олтин васвасаси” қурбонлари

oltin

Ўзбекистонда сўнгги 3 йилда 30 киши олтин қазиб олиш чоғида вафот этган. Хусусан, Навоийда жойлашган конда 5 киши, Самарқанд ҳудудида эса 3 киши ноқонуний олтин қазиб олиш жараёнида тупроқ босиб қолиши оқибатида вафот этган. 2018 йилда эса, 30 кишини яширин шахтада тупроқ остида қолган, улардан 2 киши воқеа жойида ўлган, қолганлари эса маҳаллий аҳоли ва ФВВ вакиллари томонидан қутқарилган эди.

Бугунги кунда ҳам Тошкент, Наманган, Жиззах, Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида аҳолининг олтин ва қимматбаҳо металларни ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари тобора ортиб бормоқда. 2020 йилда олтин ва қимматбаҳо металларни ноқонуний қазиб олиш юзасидан 34 та маъмурий иш қўзғатилган. 2021 йилда бу кўрсаткич 463 тани, 2022 йилда эса қарийб 1500 тани ташкил қилган. Жумладан, 102 нафар жисмоний шахс томонидан қимматбаҳо металларни ноқонуний йўл билан қазиб олиш ҳолати такрорий содир этилган.

Маълум бўлишича, “НКМК”, “ОКМК” акциядорлик жамиятлари ва бошқалар томонидан захирага олинган шахта ва карьерлар атрофи ўраб олиниб, қўриқланиши етарлича таъминланмаган. Бу ҳафида Олий Мажлис Сенати томонидан хабар ҳам берилган.