$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари камайган

Олтин Oltin

Йил якунларига кўра Хитой олтин импортида, Қозоғистон эса экспортида пешқадам бўлган. Ўтган йилда Ўзбекистоннинг халқаро захиралари камайган.

World Gold Council маълумоти

Жаҳон Олтин Кенгашининг (WGC) маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йил якунида олтин соф савдоси 25 тоннадан ортиқни ташкил этган. Шундай қилиб, мамлакатимиз ўтган йилда олтинни 68 тонна экспорт, 43 тонна импорт қилган бўлиб, бу дунёда иккинчи кўрсаткич сифатида баҳоланган. Биринчи ўринда қўшниларимиз Қозоғистон қайд этилган. Ўтган йилда олтиннинг асосий сотувчиси Қозоғистон Марказий банки бўлган ва улар 50 тонна олтин сотган.

Ўзбекистон экспорт ҳажмини икки бараварга оширган

2023 йилда соф харидлар бўйича етакчи Хитой Халқ Республикаси бўлган. Чин юрти 230 тонна олтин харид қилган. Ундан кейинги ўринларни Полша, Сингапур, Ливия ва Чехия эгаллаган. Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистоннинг олтин экспорти икки баравар кўпайиб, 8,2 млрд долларни ташкил этган. https://stat.uz/images/uploads/reliz-2023/tashqisavdopresreliz2023dekabruz.pdf Шунингдек, 2022 йилда 4,1 млрд долларлик, 2021 йилда 4,1 млрд долларлик, 2020 йилда 5,8 млрд долларлик, 2019 йилда эса 4,9 млрд долларлик олтин сотилган. Экспортнинг кўпайишига ўтган йили нарх аввалгига қараганда юқорироқ бўлгани асосий сабаб сифатида кўрсатиш мумкин.

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари камайган

Маълумот учун, 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 34,6 млрд доллар бўлган. https://cbu.uz/oz/statistics/intlreserves/1555540/ Декабрь ойида захиралар 1,7 млрд долларга кўпайган бўлиб, бунда олтин ҳажми 360 тоннадан 370 тоннага, қиймати эса 23,7 млрд доллардан 24,6 млрд долларга кўпайган. Йил охирига келиб валюта захиралари ҳам 751 млн долларга оширилиб, 9,4 млрд долларга етказилган. Умуман олганда, 2022 йилга нисбатан 2023 йилда мамлакат захиралари камроқ бўлган. Сўнгги икки ойда халқаро захиралар сезиларли кўпайганига қарамасдан 2023 йилда захиралар аввалги йилга қараганда 1,2 млрд доллар камроқ бўлган.