$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ой дунёда энг кўп олтин сотган давлат бўлди

Тилло Tillo

Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ой дунёда энг кўп олтин сотган мамлакат бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) хабар берди.

44 тонна соф олтин

Жаҳон бўйлаб марказий банклар ноябрь ойида 44 тонна соф ҳажмда олтин сотиб олган. Харидларнинг умумий ҳажми 60 тонна бўлиб, октябрь ойига нисбатан 4 фоизга камайган. Бироқ бу ўтган йилдаги ўртача ойлик кўрсаткич — 36 тоннага нисбатан сезиларли даражада юқори, деб ёзади Spot.

Асосий харидор Туркия

Ноябрь ойида мазкур қимматбаҳо металлнинг асосий харидори Туркия бўлди. Мамлакат 25 тонна харидни амалга оширган. Иккинчи ўринни 19 тонна харид билан Польша эгаллаган. Бешликка Хитой (12 тонна), Чехия (3 тонна) ва Қирғизистон (1 тонна) кирган.

Ўзбекистон ноябрда 11 тонна олтин сотган

Ўзбекистон ноябрь ойида 11 тонна олтин сотган, бу эса кейинги ўринда турган Қозоғистондан (3 тонна) деярли тўрт баробар кўп.

Иккинчи ўрин

2023 йил якунларига кўра, Ўзбекистон қимматбаҳо металларни сотиш бўйича Қозоғистондан бироз ортда қолиб, иккинчи ўринни эгаллади. Хитой соф харидлар бўйича етакчи бўлди, ундан кейинги ўринларни Польша ва Сингапур эгаллади.

Октябрда ҳам 11 тонна!

Октябрь ойида ҳам Ўзбекистон 11 тонна олтинни хорижга сотган ҳолда дунёдаги энг кўп олтин сотган мамлакатга айланганди.