$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

"Нефтчи" - "Турон" учрашувидан кейин 6 нафар шахс ушланди. "Йил зарбаси"ни берган футболчи маълум

"Нефтчи" - "Турон" учрашувидан кейин 6 нафар шахс ушланди "Нефтчи" - "Турон"

Кеча Про лига доирасида бўлиб ўтган «Нефтчи» – «Турон» учрашувидан кейинги ҳолат юзасидан Фарғона вилоят ИИБ расмий баёнот берди.

Хабарингиз бор, бундан аввал интернет ижтимоий тармоқларида тарқалган мазкур видеолавҳа юзасидан барча ҳуқуқбузарлар ушланиб, терговга кадар текширув ҳаракатлари ўтказишга киришилганлиги тўғрисида маълум қилган эдик.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “в” банди (оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда безорилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки терговга киришилди.

Мазкур жиноят иши доирасида 6 нафар шахслар юқоридаги модда билан иш бўйича гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, улар Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди.

Шу билан бирга, оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда иштирок этган 5 нафар шахсларнинг ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аниқланганлиги боис, улар маъмурий тартибда ушланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Тергов ҳаракатлари якунига кўра, ишга алоқадор бўлган барча шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Мазкур ҳолат вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан назоратга олинган.

Бош ҳакам Шавкат Насибуллаевни "Нефтчи" футболчиси тепганини барча кўрди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардан маълум бўлдики, бу фарғоналиклар ҳужумчиси 98-рақамда ўйнаган Жамшид Тўрақулов.

Тергов ҳаракатлари якунига кўра, қўшимча хабар берилади.

Спорт оламидаги қайноқ ҳабарлар бу ерда.

Теги :
Jamiyat