$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Олий Мажлис Сенати ҳамда Қонунчилик палатасига ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколатини берилди

Фото: Сенат Мажлис Сенати Фото: Сенат Мажлис Сенати

Сенатнинг ялпи мажлисида Олий Мажлис фаолиятини ривожлантириш муҳокамалари кўриб чиқилди ва айрим ўзгаришлар Сенат томонидан тасдиқланди. 

Қандай ўзгаришлар бўлади?

Унга кўра, Олий Мажлис палаталари томонидан ўз фаолиятларини тартибга солувчи қонунлар янги таҳрирдаги конституцияга мувофиқлаштирилмоқда. Хусусан, парламент палаталарининг фаолиятидаги параллелликни ва бир-бирини такрорловчи ваколатлари аниқлаштириляпти. Шу сабабдан, Сенат аъзолари жами 100 нафардан 65 нафарга қисқартирилмоқда. Бунда, ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирликдан 4 нафардан сенатор сайланиши, 9 нафари президент томонидан тайинланиши белгиланган. 

Бундан ташқари, Қонунчилик палатаси спикери ўринбосарлари сони 7 тадан 2 тага қисқартирилмоқда. Бунда спикернинг ўринбосарлари фракция аъзоси бўлиши мумкин эмаслиги ҳамда лавозимда бўлиш даврида сиёсий партиядаги аъзоликни тўхтатиб туриши белгиланмоқда. Шунингдек, Қонунчилик палатаси ва Сенатга ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати берилмоқда. Бундай ҳолатда Қонунчилик палатасига янги сайлов 2 ой мобайнида ўтказилиши, Сенатнинг янги таркиби эса 1 ой мобайнида шакллантирилиши назарда тутиляпти.

Ўзгаришлар таклифи кимлар томонидан берилади?

Қонунда 100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар, Сенат, Омбудсман ва Марказий сайлов комиссияси қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасига киритиши мумкинлиги ҳамда парламент текширувини ўтказиш Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида тузиладиган биргаликдаги махсус комиссияси томонидан ўтказиши ҳам назарда тутилган.

Қарорга кўра, Сенат аъзолари сони ва қўмиталар номларини ҳамда Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари сони ва мақомини белгиловчи мазкур қоидалари жорий йилда навбатдаги чақириқдаги Олий Мажлис палаталари иши бошланганидан амалга киритилиши белгиланган.

Теги :
Jamiyat