$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонлик олий маълумотли аёллар бир оила учун икки нафар фарзанд етарли деб ҳисоблайди

Фото: ижтимоий тармоқ Фото: ижтимоий тармоқ

“Оила ва хотин-қизлар” илмий тадқиқот институти директори ўринбосари Ҳамид Абдураимов АОКАда ўтказилган брифингда социологик тадқиқот натижаларини эълон қилди.

Таҳлиллар жорий йилнинг 8 августдан 15 сентябрга қадар барча ҳудудларда, 15 та шаҳар, 33 та туман ва 204 та маҳаллада ўтказилди.

Тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистондаги аёлларнинг 47,3 фоизи 4 нафар, 38,6 фоизи 3 нафар фарзандли бўлишни режалаштиришган.

Ҳар еттинчи хотин-қизлар (15,3 %) 2 нафар фарзанд битта оила учун етарли деган фикрда. Бундай жавоб кўпроқ олий маълумотли аёлларда қайд этилди.

Хотин-қизларнинг 64,4 фоизи ҳомиладорликдан сақланиш тўғрисида етарли даражада, 13,1 фоизи қисман хабардор, 22,5 фоизи умуман маълумотга эга эмас.

Ҳар ўнинчи ҳолатда (9,3 %) кузатилган исталмаган ҳомиладорлик ҳимояланиш воситалари тақчиллиги туфайли юзага келган.

Теги :
Jamiyat