$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Келгуси йил ёзда Олимпия ўйинлари ўтказилишига қарор қилинди

Келгуси йил ёзда Олимпия ўйинлари ўтказилишига қарор қилинди Томас Бах

Душанба куни Токиога ташриф буюрган Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах Япония Бош вазири Ёсихидэ Суга билан глобал пандемия давом этишига қарамай, келгуси ёзда Олимпия ўйинлари режалаштирилган тарзда ўтказилишига келишиб олди, деб хабар беради Kyodo News.

Мамлакатга тўрт кунлик ташриф билан келган Бах ва Суга ўйинларга тайёргарликнинг боришини муҳокама қилдилар. Учрашувдан сўнг журналистларга берган интервьюсида Бах, Tомошабинлар мусобақаларни кузатиш учун спорт иншоотларига кира олишларига ваъда бериб, агар ўша кунгача вакцина топилса, ХОҚ барча спортчилар эмланишини таъминлаш бўйича ҳаракатларни кучайтиради дея таъкидлади. «Бугунги учрашувда келгуси йил ёзда Олимпия ва Паралимпия ўйинларини катта муваффақият билан ўтказиш учун қатъий ва ишончли қарорга келдик», деди халқаро ташкилот раҳбари.

Бах сешанба куни Олимпия қишлоғи ва Миллий стадионга ташриф буюради. 2019 йил ноябрь ойида қуриб битказилган ушбу стадион Токио ўйинлари пайтида енгил атлетика ва футбол баҳсларига мезбонлик қилади, шунингдек, ўйинларнинг очилиш ва ёпилиш маросимлари ҳам шу ерда ўтказилади. 

Спорт оламидаги қайноқ xабарлар бу ерда.

Теги :
Jamiyat