$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон яна 200 млн. доллар қарз оляпти

Ўзбекистон яна 200 млн. доллар қарз оляпти

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Ўзбекистон Осиё тараққиёт банкидан яна 200 миллион доллар қарз оладиган бўлди.

ОТБ кредити Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети харажатларини ҳамда қисман “Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини молиялаштириш учун сарфланади.

ОТБ асосий кредитини сўндириш, шунингдек улар бўйича фоизлар, мажбурият учун тўловларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги электр энергетикаси соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда бюджетни қўллаб-қувватлаш (Polcy Based Loan) учун ОТБ томонидан ажратилган кредит ҳисобидан “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига лойиҳани молиялаштиришга 82 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағларни, ўн беш йил муддатга уч йиллик имтиёзли даври билан олти ойлик ЛИБОР+1,25 фоиз (бунда 0,75 фоиз Молия вазирлиги устамаси) тўлаш шарти билан кредит ажратади.

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, Молия вазирлиги томонидан ажратилган кредитдан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилиши юзасидан масъул орган этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси молия вазирига электр энергетика соҳасидаги ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси бюджетини қўллаб-қувватлаш учун ОТБнинг 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги (Policy Based Loan) кредитини жалб этиш учун Ўзбекистон Республикаси ва ОТБ ўртасида қарз битимини Ўзбекистон Республикаси номидан имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода сув таъминотини яхшилаш учун Осиё инфратузилма инвестициялари банки (ОИИБ)дан 385,12 млн. доллар қарз олиниши ҳақида хабар берилганди.

Теги :
Iqtisodiyot