$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон Бухорода сув таъминотини яхшилаш учун 385,12 млн. доллар қарз оляпти

Ўзбекистон Бухорода сув таъминотини яхшилаш учун 385,12 млн. доллар қарз оляпти

Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё инфратузилма инвестициялари банки иштирокида "Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Осиё инфратузилма инвестициялари банки (ОИИБ) томонидан "Бухоро вилоятининг сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ва модернизация қилиш" лойиҳаси учун 25 йил муддатга (5 йиллик имтиёзли давр билан) 385,12 млн. АҚШ доллари миқдорида қарз берилиши маъқулланган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 437,62 млн. АҚШ долларини ташкил қилиб, унда:

ОИИБ қарзи – 385,12 млн;

Ўзбекистон ҳиссаси – солиқ ва божхона имтиёзлари бериш тарзида 52,5 млн АҚШ долларини ташкил этади.

Лойиҳани 4 йил ичида (2020-2023 йиллар) амалга ошириш кўзда тутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон банки ҳам Ўзбекистонга қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш лойиҳаларини амалга ошириш учун 30 йил муддатга 500 млн. доллар карз бераётгани ҳақида хабар бергандик.

Теги :
Iqtisodiyot