$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Бухорода 20 дан ортиқ эркакка қасддан ОИТС юқтирган қиз 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган

Фото: Gazeta.uz Фото: Gazeta.uz

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида йигирмадан ортиқ эркакка қасддан ОИТС касаллигини юқтирган қиз уч йилга қамалди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2002 йилда туғилган қиз 11-синфни битиргач, оиласи билан келишолмай қолган ва уйдан чиқиб кетиб, тунги клубдан иш топган. Ишдан бўш вақтида эса фоҳишалик билан шуғулланган.

2021 йилда соғлиғи ёмонлашиб, туман касалхонасига мурожаат қилган ва тегишли текширувлардан сўнг унда ОИТС касаллиги борлиги аниқланган. Қиз шу заҳотиёқ рўйхатга олинган ва мажбуриятлари ҳақида тушунтирилган. Ўзидаги инфекцияни бошқаларга юқтирса, Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Аммо касаллигини яширган ҳолда эркаклар билан жинсий алоқада бўлишда давом этган. Тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, қиз 20 нафардан ортиқ эркакка ОИТС касаллигини қасддан юқтирган.

У Жиноят кодексининг 113-моддаси (таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) 4-қисми билан айбдор деб топилиб, уч йилга озодликдан маҳрум қилинган.