$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Самарқандда уйидан ҳайдалаётган аёл ҳақидаги видео бўйича расмий муносабат билдирилди

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда ўз уйидан калтакланиб ҳадалаётгани акс этган видео бўйича қўшимча тафсилотларни очиқлади.

Ҳодиса 2020 йилнинг 17 июнь куни Ургут туманинг “Мангитобод” маҳалласида содир бўлган.

Тасвирларда ерда йиқилиб ётган аёл эри билан 2012 йил ноябрь ойида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган, икки нафар фарзандли бўлишган. Лекин, турмушлари давомида ўзаро келишмовчилик сабабли, дастлаб, 2016 йилда аёл аразлаб, шу маҳаллада яшовчи ота-онасининг уйига кетиб қолган.

2019 йилнинг август ойида “Мангитобод” маҳалласи фаоллари аралашуви билан улар ўзаро яраштирилиб яна бирга яшай бошлашган. Бироқ, орадан бир ҳафта ўтар-ўтмас яна ўзаро келишмовчилик уларнинг ўртасида низо келтириб чиқарган. Аёл фарзандларини олиб, яна ота-онасининг уйига кетиб қолган. 2020 йилнинг июнь ойи бошларида аёлнинг эри бошқа аёл билан шаръий никоҳдан ўтиб, яшай бошлаган.

2020 йилнинг 17 июнь куни соат 10:00 ларда аёл эрининг бошқа аёлга уйланганлигини эшитиб, икки нафар фарзанди, онаси, холаси ва янгаси билан биргаликда собиқ турмуш ўртоғининг уйга боришган. Турмуш ўртоғи унинг уйга киришига қаршилик қилиб, ножўя сўзлар билан ҳақорат қилган. Натижада улар ўртасида ўзаро жанжал келиб чиққан. Уларни ажратишга бўлган уринишларга қарамай жанжал давом этган. Жанжал давомида аёл уйнинг деразаси ойнасини қўли билан уриб синдириши натижасида тан жароҳати олган. Собиқ турмуш ўртоғи аёлни ушлаб уйидан чиқарган.

2020 йил 22 июнь куни фуқаро аёл Ургут тумани бўйича ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, эри уни уйга киришига қаршилик қилиб, ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, уриб тан жароҳати етказганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, аёлнинг олган тан жароҳатини оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.

“Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида, 2020 йил 17 июнь куни содир бўлган жанжалда фуқаро аёлнинг ўзи дераза ойнасини қўли билан уриши натижасида тан жароҳати олганлиги ҳамда жанжал иштирокчилари бир-бирларини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилганлиги ўз тасдиғини топганлиги сабабли, тўпланган ҳужжатлар юзасидан жиноят иши қўзғатишдан рад этиш ҳақида қарор қабул қилиниб, аёл ва бошқаларни ҳатти-ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41 ва 52-моддалари билан маъмурий тартибда кўриб чиқишлик учун Маъмурий ишлар бўйича Ургут туман судига юборилган.

Маъмурий ишлар бўйича Ургут туман суди томонидан тўпланган ҳужжатлар ўрганиб чиқилиб, қўшимча равишда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб боришлик ҳақида қарор қабул қилиниб туман прокуратурасига юборилган.

“Ҳозирги кунда тўпланган ҳужжатлар туман прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганилмоқда”, дейилади Самарқанд вилояти ИИБ муносабатида.

Теги :
Jamiyat