$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари тасдиқланди

Фото: Президент матбуот хизмати Фото: Президент матбуот хизмати

Ҳукумат Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидаларини тасдиқлади. Унга кўра, давлат хизматчиси ҳалол, камтар бўлиши, жамоатчилик танқидига йўлиқмаслиги, танқидга учраганда эса таъқиб қилмаслиги, бировнинг манфаатини кўзлаб совға, фойда ва мукофот олмаслиги лозим. 

Командировкаларда сарф-харажатларни бировнинг ҳисобидан амалга оширмаслиги, ижтимоий тармоқларда сўкинмаслиги, давлат идоралари ва мансабдор шахсларни ғийбат қилмаслиги, ислоҳотларга ишончсизлик уйғотадиган материалларни жойлаштирмаслиги лозим. 

Раҳбарлар эса маҳаллийчиликка, уруғ-аймоқчиликка, таниш-билишичиликка, гуруҳбозликка йўл қўймаслиги, фақат ўзига "садоқатли" кадрларни ўстириш билан шуғулланмаслиги, фаворитизмдан тийилиши лозим.

Давлат хизматчилари, шунингдек, ишдан ташқари пайти шуҳратбозликдан, маишатбозликдан, ичкиликбозликдан тийилиши керак, кафе-ресторанларда ҳаддини билиб ўтириши, ўзига бевосита ёки билвосита алоқадор давлат идоралари ёки чиновниклардан, давлат хизматчиларидан совға олмаслиги керак. ГАИ ва шунга ўхшаш ҳолатларда хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, дўқ урмаслиги керак. 

Хизмат машинасидан шахсий мақсадларда фойдаланмаслиги, ўзининг шахсий машинасидан фойдаланганда эса тартиб-таомилларга амал қилиб ҳайдаши, йўл қоидаларига қатъий риоя қилиши зарур.

Давлат хизматчилари этикасини бузган ходимлар интизомий жазога тортилиши ҳамда огоҳлантирилиши, расмий узрнома келтириши, танбеҳ берилиши мумкин.

Теги :
Jamiyat