$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон глобал очлик индексида 30 ўринни эгаллади

2020 йилда Глобал очлик индексида энг яхши деб топилган мамлакатлар орасида Ўзбекистон ўтган йилги кўрсаткичларини яхшилаб, 30 ўринни эгаллади. Бу ҳақда Глобал очлик индекси расмий сайти маълум қилди.

Қайд этлишича, жорий йилда Глобал очлик индексда 107 та мамлакат иштирок этди. Мазкур индексда Ўзбекистон энг яхши деб топилган 47 та мамлакатлар орасида 6,7 балл билан 30 ўринни эгаллади.

Ушбу индекс ҳар бир мамлакат учун тўртта кўрсаткични жамлаш орқали аниқланади:

-тўйиб овқатланмайдиган аҳоли улуши;

-беш ёшгача бўлган вазни меъёрдан паст болалар улуши;

-беш ёшгача бўлган бўйи меъёрдан паст болалар улуши;

-беш ёшгача бўлган болаларнинг ўлим даражаси.

Маълумотларга кўра, дунёда қарийб 690 млн киши тўйиб овқатланмайди. Беш ёшгача бўлган 144 млн бола бўйи меъёрдан паст. Шунингдек, беш ёшгача бўлган 47 млн бола вазни меъёрдан кам.

Маълумот ўрнида, 2019 йилда ушбу рейтингда мамлакат 10,7 балл билан 48 ўринда кўрсатиб ўтилган эди.