Shanba, 17-oktabr, 2026
Havo 84 o‘rtacha Tirbandlik xaritasi
☀ +13° kechasi +10°

2021 йилги Осиё Чемпионлар Лигаси тақвими тасдиқланди

Осиё Чемпионлар Лигаси

1 daqiqa o‘qiladi

2021 йилги Осиё Чемпионлар Лигаси тақвими тасдиқланди

ОЧЛнинг гуруҳ босқичи баҳслари марказлаштирилган ҳолда Ғарб минтақасида 14-30 апрель кунлари, Шарқ минтақасида эса 21 апрелдан 7 майгача бўлиб ўтади.

1/8 финал (битта ўйин) - Ғарб минтақасида 13-14 сентябрь, Шарқ минтақасида 14-15 сентябрь

Чорак финал (битта ўйин) - Ғарб минтақасида 27-28 сентябрь, Шарқда 28-29 сентябрь

Ярим финал (иккита ўйин) - Ғарб минтақасида 19 ва 26 октябрь , Шарқ минтақасида 20 ва 27 октябрь

Финал (иккита ўйин) - 21 ва 27 ноябрь

Ғарбда плей-офф учрашувлари 7 апрель куни ўтиши кўзда тутилган. Шарқда шу куни дастлабки икки босқич ўтказилади, плей-офф ўйинлари 14 апрель санасига белгиланган.

Cпорт оламидаги қайноқ xабарлар бу ерда.