$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичи тақвими маълум

Чемпионлар Лигасида гуруҳ босқичи тақвими маълум ОЧЛ

ОЧЛнинг 2021 йилги мавсуми гуруҳ босқичи учун тақвим маълум бўлди.

Марказлашган форматда ўтадиган гуруҳ босқичида «Пахтакор» 14-29 апрель кунлари иштирок этади. Ҳозирча «Б» гуруҳи ўйинлари қаерда бўлиб ўтиши ноаниқ. Гуруҳда вакиллари бор ассоциасиялар уни қабул қилиш учун ОФКга ариза топширишлари мумкин. Ариза ОФКни қониқтирган ҳолатда ўша гуруҳ баҳсларини бирор мамлакатда бўлиб ўтиши борасида қарор қабул қилинади.

Гуруҳ босқичини «Шерлар» Эроннинг «Трактор» клубига қарши ўйин билан бошлайди. Иккинчи турда плей-офф ғолиби билан тўқнаш келамиз. Кейин эса «Шаржа» билан учрашув бўлиб ўтади. Тақвим билан танишинг:

1-тур, 14 апрель

«Пахтакор» - «Трактор»

2-тур, 17 апрель

Плей-офф ғолиби - «Пахтакор»

3-тур, 20 апрель

«Шаржа» - «Пахтакор»

4-тур, 23 апрель

«Пахтакор» - «Шаржа»

5-тур, 26 апрель

«Трактор» - «Пахтакор»

6-тур, 29 апрель

«Пахтакор» - плей-офф ғолиби

Cпорт оламидаги қайноқ xабарлар бу ерда.

Теги :
Jamiyat