$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда қайси вазирлик ахборот жиҳатдан очиқ?

Инфографика Infografika

Олий Мажлис ҳузуридаги Ахборот соҳасини ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши томонидан 2023 йилнинг июль ва декабрь ойларида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг ахборот жиҳатдан очиқлиги юзасидан мониторинг ўтказилди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

50 та миллий ОАВдаги чиқишлари мониторинг қилинди

Унга кўра, 2023 йил январидан декабрига қадар бўлган даврда Ўзбекистонда фаолият юритиб келган 21 та республика ижро этувчи ҳокимият органларининг 50 та энг кўп ўқиладиган электрон миллий ОАВдаги чиқишлари мониторинг қилинди ва якуний рейтинги тузилган.

Рейтингда нималар акс этади?

Рейтинг кўрсаткичлари республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг мансабдор шахслари тўғрисида чоп этилган мақолалар ва кўришлар сони, шунингдек, танқидий муносабатлар асосида шакллантиришни назарда тутади.

Қайси вазирлик юқорида?

Мониторинг натижаларига кўра, Рақамли технологиялар, Адлия, Ички ишлар, Иқтисодиёт ва молия вазирликлари фаолияти ахборот жиҳатдан очиқлик талабларига мос келган ҳолда юқори ўринларни эгаллаган, Транспорт, Тоғ-кон саноати ва геология ҳамда Маданият вазирликлари эса энг қуйи кўрсаткичларни қайд этган.

2023 йил учун республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятининг ахборот жиҳатдан очиқлиги юзасидан ўтказилган мониторинг натижалари қуйидагича:

Мақолалар сони ўтган йилгига нисбатан сезиларли ўсган

Қайд этилишича, вазирликлар тўғрисида 2023 йилда электрон ОАВда эълон қилинган мақолалар сони ўтган йилгига нисбатан сезиларли ўсган. Шу билан бирга танқидий муносабатлар нисбатида пасайиш кузатилмаган.