$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонга иссиқ ҳаво массалари ортидан совуқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда

Аёз

IQAir маълумотларига кўра, бугун тонгда Тошкент шаҳри ҳавонинг ифлосланиши бўйича дунёда 9-ўринни эгаллагани маълум бўлди. Бироқ, одамларимизни, айниқса, деҳқонларимизни кўпроқ бошқа хабар ташвишга солмоқда. Бу ҳам бўлса, ҳавонинг совиши билан боғлиқ янгилик.  

Энг иссиқ февраль

Маълум бўлишича, 10 февраль куни ҳолатига Тошкентда кунлик юқори ҳаво ҳароратининг рекорди янгиланган. Шанба куни пойтахтда қайд этилган +21.4 даража иссиқ ҳарорат мутахассисларнинг фикрига кўра, пойтахтнинг сўнгги 170 йиллик кузатув тарихидаги шу кун учун энг иссиғи бўлгани айтилмоқда. Бу натижа 1999 йил 10 февралда қайд этилган энг иссиқ рекорд ҳароратни (18.8°С) нақд +2.6°С га янгилаб қўйган.

Чоршанба ва Пайшанба кутилмаси

Ўзгидромет 14-15 февраль кунлари шимолда ҳаво ҳарорати максимуми +25 даражагача иссиқ, республиканинг бошқа вилоятларида эса +20 +22 даражагача иссиқ ҳарорат бўлишини маълум қилмоқда. Қиш фаслида бу қадар иссиқ ҳаво массаларидан сўнг шимол ёки шимоли-ғарбдан совуқ ҳавонинг кириб келиши муқаррарлиги ва ҳозирги вазиятда ҳам турли иқлим моделлари 16 февралдан сўнг шимолдан совуқ хаво оқимининг кириб келиши билан боғлиқ кутилмаларни бераётгани аниқланмоқда.

Асосий манба сукутда

Иссиқ кунлардан сўнг совуқроқ бўлса-да, салқинликнинг бўлиши бу бор гап. Аммо, у қандай даражада бўлиши, ҳудудларда ҳароратни неча даражагача пасайтириши мумкинлиги тўғрисидаги об-ҳаво маълумотларини Ўзгидромет ҳозирча ошкор қилгани йўқ. Бироқ, тармоқларда келгуси ҳафта охиригача Ўзбекистон бўйлаб кескин совуқ ҳаво ва қор ёғиши кутилаётгани акс этган видео тарқалмоқда. "Синоптикларнинг маълумотларига кўра, шанба ва якшанба кунлари пойтахтда ҳаво ҳарорати -9-11° совуққача тушиши мумкин.", дейилади видеога илова қилинган изоҳда.