$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистоннинг Япониядаги собиқ элчиси вафот этди

Ўзбекистоннинг Япониядаги собиқ элчиси Ўзбекистоннинг Япониядаги собиқ элчиси

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг Япония билан ҳамкорлик қилиш бўйича маслаҳатчиси Мирсобит Очилов жорий йилнинг 2 июл куни вафот этди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, илгари Мирсобит Очилов Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонасининг раҳбари лавозимида ишлаган. "Чиқаётган Қуёш, Олтин ва Кумуш Юлдуз" император ордени соҳиби бўлган. 

Мирсобит Очилов 1999 йилда парламент сайловларида танланган, Ўзбекистон Республикаси II чақириқ Олий Мажлисининг депутати, профессор, иқтисод фанлари доктори, Банк-молия академиясининг биринчи ректори, 1-даражали Фавқулодда ва Мухтор элчиси, 2001 - 2009 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчиси бўлиб фаолият юритган.

Uz24 жамоаси марҳумнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.