$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонга камида 1 миллион доллар сармоя киритган шахсга мамлакат фуқаролиги берилади

Фото: Sputnik Фото: Sputnik

"Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги қонунига қўшимча киритиш ҳақидаги ҳужжат жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Унга кўра, ушбу қонунда катта ҳажмда тўғридан-тўғри инвестиция киритган хорижий сармоядорларга Ўзбекистон фуқаролигини соддалаштирилган тартибда бериш назарда тутилмоқда.

"Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилишнинг соддалаштирилган тартиби чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига камида 1 миллион АҚШ доллари эквивалентида сармоя киритган жисмоний шахсга ёхуд таниқли олим, спортчи, маданият ва санъат арбобига нисбатан тадбиқ этилади", дейилади қарорда.

Теги :
Jamiyat