$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонлик абитуриентлар The New York Times газетасининг биринчи саҳифасида

Ўзбекистонлик абитуриентлар The New York Times газетасининг биринчи саҳифасида

АҚШнинг The New York Times газетаси 3 сентябр сонида Ўзбекистондаги тест синовларига бағишланган мақола биринчи саҳифадан жой олди.

Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг жамоатчилик томонидан юқори баҳоланяпти. Сабаби The New York Times газетасида рақобат кучли бўлиб, биринчи саҳифани эгаллаш қийин.

“Ўзбекистон очиқ осмон остида 1,4 миллинон абитуриентни имтиҳон қиляпти” сарлавҳали мақолада пандемия сабабли янгича шарт-шароитларда ўтказилаётган имтиҳон жараёнлари ҳақида сўз борган.

Шунингдек, пандемия даврида Ўзбекистонда амалга оширилаётган чора-тадбирларга ҳам тўхталиб ўтилган. Мақолани батафсил инглиз тилида ўқишингиз мумкин. 📰

Теги :
Jamiyat