$
 12980.16
44.89
 14606.57
239.37
 161.63
1.16
weather
+26
Кечаси   +14°
powerads

Диплом нострификацияси учун тестлар қачон ўтказилиши аниқ бўлди

Диплом нострификацияси учун тестлар қачон ўтказилиши аниқ бўлди

Бугун, 14 август куни АОКАда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот котиби Шавкат Хўжақулов иштирокида брифинг бўлиб ўтган брифингда диплом нострификацияси учун тестлар 17-21 августда бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилинди.

Брифингда қайд этилишича, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш учун мурожаат қилган ва эксперт комиссиялари томонидан «Мутахассислик фанлари» бўйича тест синови белгиланган 568 нафар талабгорлар рўйхати шакллантирилган.

Айни пайтда карантин чоралари юмшатила бошланганини инобатга олиб, тестлар жорий йилнинг 17-21 август кунлари Таълим инспекцияси биносида ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, Республикада эпидемиологик вазият барқарорлашаётган ҳудудларда ҳам сайёр шаклда тест синовлари ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.