$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Владимир Норов ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги бўйича вакили билан музокара олиб борди

Фото: Dunyo Фото: Dunyo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) оммавий ахборот воситалари эркинлиги бўйича вакили Тереза Рибейру билан учрашди.

ЕХҲТ ОАВ эркинлиги бўйича вакили офиси билан томонларни қизиқтирган барча соҳаларда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистонда президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ахборот соҳасини такомиллаштириш борасида туб ўзгаришлар амалга оширилаётгани, умумэътироф этилган халқаро стандартлар асосида очиқлик ва оммавий ахборот воситалари эркинлигини таъминлашга содиқлик сиёсати фаол юритилаётгани қайд этилди.

Таъкидланганидек, ЕХҲТ ОАВ эркинлиги бўйича вакили идораси билан ишонч ва ўзаро ҳурматга асосланган яқин ва очиқ ҳамкорлик ўтган йиллар давомида жадал ривожланиб бормоқда. Журналистлар, блогерлар, республика давлат органлари матбуот котиблари хорижий мутахассислар ва ЕХҲТ экспертлари иштирокида тренинглар ва ўқув курслари ташкил этиш орқали касбий маҳоратини оширишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

Журналист аёллар ҳуқуқларини таъминлаш ва малакасини оширишга бағишланган қатор семинарларни биргаликда ўтказишдан манфаатдорлик билдирилди.