$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Норов БМТ бош котиби ўринбосари билан кўришди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари, БМТ Женевадаги бўлинмаси бош директори Татьяна Валоваяни қабул қилди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Владимир Норов Ўзбекистон БМТ ва унинг институтлари билан ҳар томонлама ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка катта эътибор қаратаётганини таъкидлади. Мамлакат бугунги кунда БМТ фаолиятида иштирок этаётгани, долзарб глобал ва минтақавий муаммоларни ҳал этиш бўйича муҳим халқаро ташаббусларни илгари сураётгани таъкидланди.

БМТ бош котиби ўринбосари Ўзбекистон халқаро майдонда, БМТ доирасидаги фаоллиги ортиб бораётгани, мамлакат раҳбарияти глобал ва минтақавий ташаббуслари жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг қўллаб-қувватланаётганини алоҳида қайд этди.

Учрашувда халқаро ва минтақавий кун тартиби долзарб жиҳатлари, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, гендер тенглигини таъминлаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Мулоқот чоғида Орол денгизи экологик инқирози оқибатларини юмшатиш шароитида минтақавий хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилди.