$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 200 кг гўшт тўхтатиб қолинди

Фото: Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати Фото: Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган келиб чиқиши номаълум бўлган 200 кг гўшт маҳсулотлари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти Китоб туманида жойлашган “Мингчинор” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ЖХХ карантин бўлинмаси ва ЙПХ инспекторлари “Шаҳрисабз-Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган “Ласетти” русумли автомашинани тўхтатиб, салони ва юкхонасини кўздан кечришган. Натижада келиб чиқиши номаълум бўлган 200 кг гўшт маҳсулотлари олиб кетилаётганлигини аниқланган. Ҳайдовчи Жиззах вилоятида яшовчи фуқаро П.А. билан бўлган суҳбатда у ер чизишдан нарига ўтмаган.

Ушбу гўшт маҳсулотлари сифатини аниқлаш мақсадида, Қашқадарё вилояти озиқ-овқат маҳсулотлари ҳавфсизлиги, Микробиология ва ветеринария-санитария лабораториясига топширилган.

Теги :
Jamiyat