$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Божхона постида поездга ортилган ноқонуний тамаки маҳсулотлари ушлаб қолинди

Фото: кадр Фото: кадр

Бухородаги божхона постларидан бирида умумий қиймати қарийб 11 млрд сўм бўлган 700 минг 719 қути ноқонуний сигарета қўлга олинди.

Божхона ходимларининг эътиборини вагонлардан бирининг рентген сурати жалб қилган. Контейнер эшиклари ва ичидаги наклейкалардаги белгилар ва рақамлар қалбакилаштирилган, юк эса ҳужжатлардаги маълумотларга мутлақо алоқаси йўқ эди.

Юкни унинг эгалари иштирокида кўздан кечиришга қарор қилинди. Бироқ, қўшни мамлакатдаги юк эгалари ҳам, уларнинг вакиллари ҳам, бир неча бор чақирилишига қарамай, кўздан кечиришга келишмаган.

Текширув давомида вагонда хорижда ишлаб чиқарилган 700 минг 719 қути сигарета борлиги аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, юкнинг умумий қиймати 10 млрд 510 млн сўмни ташкил қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон Божхона органлари умумий қиймати 17,7 млн сўм бўлган 1,5 млн қути сигаретанинг ноқонуний олиб кирилиши ва ички айланмасининг олдини олди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу давридагидан 9%га кўп.

Ўзбекистонда контрабандага қарши курашиш тўлақонли кечмоқда, мамлакатимизнинг барча вилоятлари ва туманларини қамраб олган. Ўзбекистон ҳудудига тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб киришга бўлган ҳар қандай уринишларни бартараф қилиш лозим. Фақат чегарадаги ва мамлакат ички бозоридаги назоратни кучайтириш, шунингдек давлат ҳокимиятининг барча тузилмаларининг изчил мувофиқлаштирилган фаолиятигина сигареталар "қора бозор"ини енгишга ёрдам бериши мумкин.

Теги :
Jamiyat