$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда этил спиртининг ноқонуний савдосига чек қўйилди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Тошкент шаҳар Миробод туманида тиббиёт этил спиртининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда фуқаро М.Р. дори воситаларини дорихоналардан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Ж.М.га жами 50 минг дона тиббиёт этил спиртини 5 минг долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Терговга қадар текширувда М.Р. ушбу спирт маҳсулотларини "А." МЧЖ томонидан берилган қалбаки ҳисоб-фактура орқали сотиш учун олиб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги :
Jamiyat