$
 12720.00
-7.96
 13827.91
46.07
 140.04
0.58
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда 3 кунда 1,16 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди

Фото: Oyina.uz Фото: Oyina.uz

Газдан ноқонуний фойдаланиш натижасида давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 1,16 млрд сўмга етган.

Ўзбекистонда 3 кун ичида 85 ҳолатда истеъмолчиларнинг табиий газдан ноқонуний фойдаланишига чек қўйилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 3 кунда 13 мингдан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг ҳажмдаги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Назорат тадбирларида 85 та ҳолатда 2,6 млн кВт-соат миқдордаги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

«Натижада энергетика тизимига жами 1,16 млрд сўм қийматда зарар келтирилганлиги маълум бўлди. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 13,2 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади», — дейилади хабарда.

Ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари республиканинг барча ҳудудларида аниқланган. Хусусан:

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида жойлашган «Бахтиёр Cлассиc сервис» МЧЖ да (турар жой биносига хизмат кўрсатувчи ширкат) 202,6 млн сўмлик;

Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида жойлашган «Сувоқава Оққўрғон» бўлими 144,3 млн сўмлик;

Самарқанд вилояти, Нарпай туманидаги «Ғалаба Қаҳрамон ота» фермер хўжалигида 104,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилди.

Теги :
Жамият