$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Жўқорғи Кенгесда бўшаб қолган ўринларга номзодлар рўйхати эълон қилинди

Жўқорғи Кенгесда бўшаб қолган ўринлар учун номзодлар рўйхати эълон қилинди

Ҳозирда маҳаллий Кенгашларда жами 143 нафар, шундан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари бўйича 26 нафар, туман ва шаҳар Кенгашлари бўйича 117 нафар депутатлик ўринлари турли сабабларга кўра бўш турибди.

Марказий сайлов комиссиясига бўшаб қолган ўринларга сайловларни ўтказиш масалалари юзасидан бир қатор мурожаатлар келиб тушган.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24-моддаларига ва Сайлов кодексининг 19, 93-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга мувофиқ, жорий йилнинг 20 сентябрь куни 25 номзод Жўқорғи Кенгесда бўш қолган 5 та депутатлик ўрни учун кураш олиб боради.

COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловларни ўтказишда сайловчилар ва сайлов ташкилотчилари касаллик юқтириб олишининг олдини олиш мақсадида сайлов тадбирларини санитария-эпидемиологик ва тиббий нуқтаи назардан хавфсизлик талабларига тўла амал қилган ҳолда ўтказилади.

Тулиқ рўйхат билан бу ерда танишинг: 📄