$
 12720.00
-7.96
 13827.91
46.07
 140.04
0.58
weather
+26
Кечаси   +14°

Фарғонада Nexia пиёдани уриб юборди

Фото: Фарғона ИИБ матбуот хизмати Фото: Фарғона ИИБ матбуот хизмати

Фарғона шаҳрида Nexia йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Ҳодиса оқибатида жабрланувчи вафот этди.

Фарғона шаҳрида Nexia пиёдани уриб кетди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

26 декабрь куни соат 20:10 ларда Фарғона шаҳар Ёрмозор кўчасидан ўтган 4Р-112 «Фарғона халқаси» автомобил йўлининг 218-километрида 1974 йилда туғилган И.Н. Nexia автомобилини бошқариб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган, Фарғона шаҳрида яшовчи 1973 йилда туғилган М.Б.ни уриб юборган.

Оқибатда пиёда М.Б. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.