$
 12720.00
-7.96
 13827.91
46.07
 140.04
0.58
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2024 йил 8 январь воқеалари

1 8

Тьютор пора билан қўлга олинди

Самарқандда ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда пора олаётган бир неча шахс ашёвий далиллар билан ушланган

Хусусан, Самарқанд давлат университети “Математика” факультети тьютори вазифасида ишловчи, 1975 й.т. Т.А. вилоят Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг мансабдор шахслари билан жиноий тил бириктириб, маҳаллий фуқароларнинг меҳнат фаолиятларига 20 йиллик иш стажи қўшиб, нафақага чиқариб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 3 000 АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинди.

3300 та хонадон электрсиз қолди

Куни кеча соат 17:54 да Тошкент шаҳридаги 35 кВ кучланишли 2 та электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган. Натижада Чилонзор туманида 1800 та, Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида 1500 та истеъмолчи қисман электр таъминотидан узилган

Ҳозирги вақтда ушбу носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Носозлик қисқа вақт ичида бартараф этилади ва истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади.

1 киши номаълум моддадан ҳалок бўлди

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида 2 киши номаълум этиологияли моддадан заҳарланди. Ушбу икки фуқаро Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиалига ётқизилганидан кейин, фуқаролардан бири кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, вафот этган.

Шаҳар ҳокими қарори билан ҳоким ўринбосари бошчилигида мазкур ва бошқа бахтсиз ҳодисалар сабабларини текшириш ҳамда олдини олиш бўйича комиссия тузилди.

Пайнетчиларни “ухлатган” шахс қўлга тушди

3 январ куни Тошкент шаҳридаги Paynet шохобчаларида бир неча бор банк картасига пул тушириб, нақд пулни бермасдан қочиб кетган шахс қўлга олинди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси (Талончилик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари бошланган.


Теги :
Жамият