$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2024 йил 4 январь воқеалари

 1 4

ЙТҲда 2 та одам ҳалок бўлди

Куни кеча Фарғона тумани Янгиобод МФЙ ҳудудида Nexia-3 иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга шошилиб чиққан, сўнг ҳаракатланиб кетаётган Tracker автомашинасига урилиб, ЙТҲ содир қилган. Оқибатда Nexia'да бўлган 2 нафар йўловчи жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этган. Яна 3 йўловчи шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266 моддаси 3 қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Жорий йилнинг 5–9 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари яъни Чотқол тизмаси тоғлари, Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. 

Тоғли ва тоғолди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралган.

Самарқанда икки юк мошинаси ёниб кетди

3 январь куни тунда Навоий–Самарқанд йўналиши бўйлаб ҳаракатланган Mersedes-Benz юк машинаси Туркиядан Қозоғистонга 21 тонна лимон олиб кетаётган бўлган. Шу пайт ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг томонида тўхтаган. Сўнгра бошқа бир Mersedes-Benz Astros юк машинаси унинг орқасига кириб кетди.

Ҳодиса оқибатида ёнғин содир бўлиб, юк ортилган машина бутунлай ёниб кетган. Жабрланганлар йўқ. 

Гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди

Ўтказилган тезкор тадбирда Қува туманидаги чегара ҳудудида Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистонга контрабанда йўли билан кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситасини олиб ўтиб, уни сотиш мақсадида уйида сақлаган шахслар қўлга олиниди.

Суд-кимёвий экспертизанинг хулосасига кўра, олинган восита “гашиш” гиёҳвандлик моддаси бўлиб, соф оғирлиги 1 986 граммлиги аниқланган. Суд ҳукмига кўра, айбланувчига 10 йил 6 ойга муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.