$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2024 йил 3 январь воқеалари

13

Қонун ҳамма учун бир

Собиқ амалдорнинг ўғли экани тахмин қилинаётган ҳайдовчи 2024 йил 1 январ куни тунда Mercedes-Benz автомобилини бошқариб 6 та қоидабузарлик содир этган ва уни Instagram'даги саҳифасида жонли ёритиб борганди.

23 ёшли ушбу ҳайдовчи ҳаракатланиш давомида йўл ҳаракати қоидаларининг олтита бандини бузган. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар беришича, қоидабузар ҳайдовчи ушланган. Унга нисбатан чора кўрилиб, Mercedes-Benz машинаси жарима майдонига жойлаштирилган

Маданий бойликни сотмоқчи бўлганлар ушланди

Сурхондарёда ХIХ аср охирига оид олтин тангани 100 минг долларга сотмоқчи бўлган икки киши ушланди. Танга “Петру Богданову 1899” ёзувли, оғирлиги 61,69 грамм ва маданий бойликка тааллуқли бўлган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

“Gentra” аҳолини “свет”сиз қолдирди

“Gentra” машинаси ҳаракатланиб келиб йўл четига чиқиб кетган ва трансформатор ўрнатилган бетон устунга бориб урилган. Оқибатда, трансформатор ағдарилиб, машинани босиб қолган. Аҳолининг электр таъминоти узилган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Андижонда хайдовчи ЙПХ ходимини уриб юборди

Тез ҳаракатланиб борган “Spark” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб бир вақтнинг ўзида тўхтаб турган машина ва унинг ёнида бўлган ЙПХ ходими ҳамда ҳайдовчини уриб юборди.

Оқибатда ЙПХ ходими ва унинг ёнида бўлган бошқа ҳайдовчи тан жароҳатлари олишган.