$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2024 йил 20 январь воқеалари

Қора дайжест Negative

Жиззахда ер силкиниши содир бўлди 

Зилзила эпицентри Фориш туманида жойлашган. Унинг магнитудаси 3,4 га тенг бўлган. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 09:03 да зилзила содир бўлди. Эпицентр Жиззах вилояти, Фориш туманида кузатилган. Зилзила координаталари эса 40,57 градус шимолий кенглик ва 66,91 градус шарқий узунликка етган.

Ноқонуний алкоголь цехи аниқланди 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда истеъмолга яроқсиз алкоголли ичимликларни муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбирда "Янгибоғ" МФЙда яшовчи Н.Я. ўз уйида яширин цех ташкил қилиб, қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 1 215 дона қалбаки акциз маркаси, 242 дона алкоголь, 140 литр спирт, 250 дона “ҚР код” маркировкаси, 1 000 дона бўш шиша идиш, қадоқлаш ускуналари ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Боласини уйига кўмганлар ҳибсга олинди 

Ижтимоий тармоқда ва қатор ОАВларда тахминан 1 яшар гўдакни аёл шафқатсизларча ураётгани, яна бир лавҳада эса ана шу болани аёл билан эркак ерга кўмаётгани тасвирланган видео тарқалган эди. Тегишли идораларнинг тезкор ҳамкорлигида ҳолат ўрганилиб, видеотасвирдаги маълумот асосида аёлнинг шахси идентификация қилинди. Аниқланишича, бу шахс Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчи, 1995-йилда туғилган А.Г. бўлиб, ҳозирги пайтда у (2016 йилдан бери) Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрида турмуш ўртоғи Б.И. билан яшаб келади. Шунингдек, видеотасвирдаги гўдак А.Г. ва Б.И 2019-йилда туғилган фарзанди Р.Х. эканлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Бош прокуратураси тегишли сўровига асосан Бош консулхона ҳамда Новосибирск вилояти ИИВ ходимлари билан ўзаро тезкор маълумотлар алмашиниши натижасида, 19 январь куни Б.И ва А.Г. лар Бердянск шаҳрида қўлга олиниб, процессуал тартибда ҳибсга олинди.

Интерпол қидирувидаги ўзбекистонлик қўлга тушди 

Туркиянинг 13 вилоятида ўтказилган "Қафас-31" операцияси доирасида гумондорлар ушланган. Операция Разведка ва хавфсизлик бош бошқармаси, Контрабанда ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ҳамда Туркия Ички ишлар вазирлигининг Интерпол-Евродол департаменти ҳамкорлигида ўтказилган. Гумонланувчилар Германия, Озарбайжон, Босния ва Герсеговина, Эрон, Швеция, Финляндия, Қозоғистон, Қирғизистон, Миср, Россия, Туркманистон ва Ўзбекистон сўровига кўра қидирувга берилган. Қўлга олинган ўзбекистонликларнинг сони ва исми-шарифи хабарда келтирилмаган.