$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2024 йил 16 январь воқеалари

1 16

Бир муддат “права”лар берилмайди

Самарқанд вилоят адлия бошқармасининг маълум қилишича, ҳайдовчилик гувоҳномасини чоп этиш ускунасида носозлик аниқланган. Уни бартараф этиш муносабати билан Самарқанд шаҳар Давлат хизматлари марказида эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш хизмати вақтинча кўрсатилмайди.

Ушбу хизматдан фойдаланмоқчи бўлган фуқаролар Ургут туман Давлат хизматлари марказига ёки ИИБ бўлимларига мурожаат қилишлари мумкинлиги таъкидланган.

Тошкентда журналист чеккани учун ушланди

Учтепа туманидаги маҳаллалардан бирига аҳоли билан учрашишга борган Nuz.uz журналисти Михаил Довлатов ҳуқуқ идоралари ходимлари томонидан ушланиб, 5 соат мобайнида қўйиб юборилмаган. АОКА ҳолатни аниқ ўрганиш ҳамда тегишли хулоса ва чоралар кўрилиши бўйича Бош прокуратурага сўров хати юборган.

Ҳолат 14 январ куни содир бўлган.

3750 та истеъмолчи “светсиз” қолди

Соат 12:10 да Тошкент вилоятидаги 110 кВли “Гўшткомбинат” подстансиясининг трансформаторида носозлик юзага келган. Бунинг натижасида Зангиота туманида 3750 та истеъмолчилар қисман электр таъминотидан узилган.

Ҳозирги вақтда махсус бригада томонидан ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Табиий газни ўғирлаганлар қўлга олинди

Жиззах шаҳридаги “Л.Ш.Л.” МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга қарашли қоғозни қайта ишлаш сехида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан ноқонуний уланиб, тижорат мақсадида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келиб, 1,1 млн метр куб яъни 857,2 млн. сўмлик табиий газни ўғирлагани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан “Л.Ш.Л.” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс просессуал тартибда ушланди.

Теги :
Jamiyat