$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2024 йил 15 январь воқеалари

1 15

Боласини 1,5 йил калтаклаган она

Бухоронинг Шофиркон туманида аёл 5 ёшли боласини 1,5 йилдан ортиқ вақт давомида бешикка боғлаган ҳолда калтаклаб, қийнаб келгани аниқланди. Ҳолат болалар омбудсмани назоратига олиниб, жиноят иши қўзғатилди.

Туман ички ишлар органлари олиб борган терговга қадар текширувда аниқланишича, С.Н. 5 ёшли фарзандини бешикка боғлаган ҳолда таёқ ва бошқа жисмлар билан муттасил равишда узоқ вақт давомида калтаклаб, қийнаб келган.

55 та ўзбекистонлик эвакуация қилинди

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидаги республика аҳамиятига молик Самара-Чимкент автомобиль йўлининг 965 километрида Тошкент-Қозон йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобуси носозлик туфайли тўхтаб қолган. Автобусда 55 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган.

Йўловчилар ФВВ ходимлари томонидан Қорабутак қишлоғи масжидига кўчирилган, уларга тиббий ёрдам керак бўлмаган.

Метро линясининг ёнида ёнғин содир бўлди

15 январь куни соат 14:56 да Тошкент шаҳри Сергели туманида метронинг “Қипчоқ” ва “Турон” бекатлари яқинидаги бир нечта дўконларда ёнғин содир бўлди. Ёнғин туманнинг Қанора кўчасида жойлашган енгил конструкциядан қурилган дўконларда келиб чиққан. Ҳодиса оқибатида жароҳат олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарар миқдори ўрганилмоқда

Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар беришича, содир бўлган ёнғин поездлар ҳаракатига таъсир кўрсатмаган.

Навоийдаги ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди

Навоий шаҳри Ислом Каримов кўчасида 15 январ куни соат 02:00 ларда фуқаро А.Н. бошқарувидаги Матиз машинаси светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида тўхтаб турган бўлган. Шу пайтда унинг ортидан фуқаро О.Н. бошқарувидаги Volkswagen машинаси келиб урилган.

ЙТҲ оқибатида Матиз машинасининг орқа ўриндиғида йўловчи сифатида кетаётган Э.У. ҳамда О.Ғ. тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.