$
 12708.86
21.16
 13817.07
26.81
 140.54
0.51
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2024 йил 14 январь воқеалари

1 14

“Зарафшон”да ёнғин бўлди

Самарқанд вилоятидаги “Зарафшон” миллий табиат боғи ҳудудида ёнғин содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, зарар миқдори 120,7 млн сўмни ташкил этмоқда. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Воқеа ҳудудига ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилиб, ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Унинг нима сабабдан келиб чиққанига аниқлик киритилмаган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар аниқланмаган. 

“Кўча боллари” қўлга олинди

Самарқанд вилоятида гуруҳ бўлиб қоидаларни бузган ҳолда ҳаракатланган ҳайдовчилар ва танасини машинадан чиқариб, сохта доллар сочган шахслар аниқланди. Қоидабузарликлар тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалгач, ҳолат вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан назоратга олинган ва барча қоидабузарлар топилган.

Уларга нисбатан тегишли маъмурий баённомалар тузилиб, машиналар жарима майдонига жойлаштирилган.

80 миллион рубл қўлга тушди

Қирғиз Республикасининг Жалолобод вилояти Ола-буқа тумани билан чегарадош бўлган Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи “ўзбек-қирғиз” давлат чегараси томон ҳаракатланаётган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1990 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унинг салонида 3 дона полиетилен қопларга жойлаштирилган жами 79 млн. 994 минг 900 Россия рубли борлиги маълум бўлди. Аниқланишича, ушбу шахс пулларни чегарадан ўтказиб бериши эвазига 300 АҚШ доллари олиши керак бўлган.

Ҳолат юзасидан мазкур фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган

“Заправка”да юк машинаси ёниб кетди

13 январ куни соат тахминан 22:00 ларда Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида жойлашган газ қуйиш шохобчасида 1999 йилда туғилган фуқаро Г.Кга тегишли бўлган “Vaz2107” русумли транспорт воситасига газ қуйиш вақтида ёнгин келиб чиққан. Натижада “Vaz2107” автомобили қисман ёнган.

Ушбу ёнғин натижасида жабрланганлар йўқ.