$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2024 йил 12 январь воқеалари

1 12

“Hello Tashkent” “good bye” бўлди

Телеграмъда аёлларнинг уятли суратларини тарқатиш билан шуғулланган шахсларга ҳукм ўқилди. Улар Телеграмъда “Ҳелло Ташкент, салам Ташкент” номли канал ва гуруҳларни ташкил этиб, уларга жойланган тасвирларни ўчириш эвазига товламачилик йўли билан фуқаролардан пул талаб қилиб келган. 

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ гуруҳ аъзоларига 3 йилдан 7 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Қайд этилишича, жиноят воситаси деб топилган Телеграмъдаги тегишли каналлар ва аккаунтлар Рақамли технологиялар вазирлиги орқали блокланиши белгиланган.

АГТКШнинг ноқонуний фаолияти фош бўлди

Сирдарёнинг Боёвут туманида жойлашган “Б.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасига тортилган газ қувури кўздан кечирилганда газ ҳисоблагичдан олдин ер остидан шохобча ҳудудига газ қувури олиб кирилиб, резина шланг орқали табиий газни сотишга йўналтирилган ҳолда ундан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланди.

Бунинг оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори жами 62 миллиард 488 миллион сўмни ташкил этган.

Антифриз идишларидаги "Тропикамид" фош бўлди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари Ўзбекистонга пиёда ҳолда кириб келган икки нафар фуқаронинг қўл юкларини ДХХ чегара қўшинларининг ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда кўздан кечиришди. Натижада ушбу шахсларнинг юклари орасида бўлган антифриз ва дори воситаларининг 4 дона идишларида 501 мл. "Тропикамид" кучли таъсир қилувчи модда борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Яширин нарколаборатория фаолиятига чек қўйилди

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида ДХХ томонидан “логистика билан шуғулланувчи” уйда нарколаборатория ташкил этган икки шахс қўлга олинди. 26 килога яқин мефедрон, 400 килодан ортиқ кимёвий моддалар ҳамда асбоб-ускуналар расмийлаштириб олинди. Наркотик моддаларнинг қора бозордаги қиймати 900 минг долларга тенглиги айтилмоқда.

Бухорода бир киши ўзини ўзи отиб қўйди

Бухоро Давлат университети Талабалар турар жойи қозонхонасида таъмирлаш ишларини олиб бораётган ишчи ўзини отиб қўйди ва воқеа жойида вафот этди. Ҳолат жорий йилнинг 10 январ куни соат 16:20да Бухоро давлат университети Талабалар турар жойига яқин ҳудудда содир бўлган.

Аниқланишича, 33 ёшли марҳум ётоқхонага яқин манзилда турган ўз автомашинасига ўтирган ва ёнида бўлган пневматик қуролни қўлига олган ва эҳтиётсизлиги сабаб тана қисмига яқин тутган ҳолда тепкини босиб юборган. Оқибатда узининг чап кўкрак қисми жароҳатланган.

Теги :
Jamiyat