$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2024 йил 10 январь воқеалари

1 10

Самарқандда икки ходим пора билан ушланди

Самарқанд тумани солиқ инспекцияси ходими Булунғур тумани солиқ инспекциясида камерал солиқ текширувлари шуъбаси бошлиғи лавозимида ишловчи таниши билан шерикликда Булунғур туманида тадбиркорлик билан шуғулланувчи тадбиркорга солиқлардан асоссиз ҳисобланган қарздорликни камайтиришда ёрдам бериши эвазига 1000 доллар талаб қилади.  

Солиқчи Самарқанд шаҳридаги кафелардан бирида тадбиркордан “хизмат ҳақи” сифатида 500 доллар олаётганда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. 

Тошкентда автомобиль ёниб кетди

Бугун, 2024 йил 10 январ куни Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, "Ўқчи" МФЙ, Зокиров кўчаси, 2 уй олдида тўхтаб турган, фуқаро Д.С.га тегишли "ВАЗ-2107" русумли автомобилда электр симларида қисқа туташув оқибатида ёнғин юзага келган.

Маълум қилинишича, ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳокимлик томи қулаб тушди

Бугун Жиззах вилоятининг Фориш тумани ҳокимлиги биноси томи кучли шамол сабаб учиб кетди. Томнинг тунука ва тахталари ҳокимият автотураргоҳида турган 6 та автомобиль устига тушиб, зарарлади.

Маълум қилинишича, воқеа юзасидан жабрланганлар йўқ. Воқеа содир бўлганида шамол тезлиги 24 км/с га етган. 

Гувоҳномани сотиб олмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Иккита ҳудудда фуқароларга пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Унга кўра, департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. фуқаро Ф.Г.га ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида “В” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 700 доллар ва 1,2 млн. сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шунингдек, департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Н. фуқаро М.Р.ни ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиши эвазига 7 млн. сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Теги :
Jamiyat