$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2023 йил 9 декабрь воқеалари

12 9 бл

Буюк Британиядан Ўзбекистон компанияларига санкциялар жорий қилинди

 “Россия ҳарбий техникалари”ни етказиб бериш ва молиялашда гумон қилинган шахслар ва компанияларга қарши Буюк Британия ҳукумати янги санкцияларни жорий қилди. Санкция рўйхатига Россия учун қурол ишлаб чиқариш ёки мудофаа маҳсулотларини импорт қилиш билан боғлиқ 46 нафар жисмоний ва юридик шахс киритилган. Улар орасидан Ўзбекистоннинг 30 га яқин корхонаси жой олди.

Хусусан, Ўзбекистоннинг Мвизион компаниясига нисбатан ҳам бир қатор чекловлар қўйилган. Бунга сабаб қилиб компания Россияга эҳтиёт қисмларни олиб киришда воситачи бўлганлиги келтирилмоқда.

Яна бир самолёт Фарғонага қўна олмади

Фарғона аэропортидаги ноқулай об-ҳаво туфайли “Азимут” авиакомпаниясининг Москва – Фарғона йўналишида учаётган самолёт Намангандаги муқобил аэродромга қўнди. Қайтиб кетувчи А9170 Фарғона – Москва рейси йўловчилари эса ерусти транспортида Наманган аэропортига етказилган.

Қимор ташкил қилган “қиморбоз” қўлга олинди

Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Сергели туманида жойлашган чойхонада бир гуруҳ шахслар қимор ўйнаётгани аниқланган. Ушбу қимор ўйинини ташкил қилган фуқаро 4 йил-у 11 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Чойхонани кўздан кечириш жараёнида қимор ўйинларида фойдаланиладиган ошиқ суяклар, ўйин карталари, пластик чашкалар, сочилган ҳолда ётган 1800 АҚШ доллари ва 755 минг сўм ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Андижонда майнинг фермаси фаолияти тўхтатилди

Куни кеча “Ўзэнергоинспекция”нинг Андижонда ўтказган навбатдаги тунги рейдида “Э.“ МЧЖга ишлаб чиқариш фирмасидаги 33 та майнинг қурилмаси электр энергиясидан ноқонуний фойдаланаётгани аниқланди. Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу МЧЖ томонидан ушбу майнинг қурилмалари орқали тизимга 2,4 млрд сўмликдан зиёд зарар етказилган.

МЧЖнинг раҳбарига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди.