$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2023 йил 6 декабрь воқеалари

12 6 black

Олий суднинг катта консултанти пора билан қўлга тушди

Давлат хавфсизлик ходимлари Олий суднинг катта консултанти билан бир қаторда Сурхондарёда судянинг катта ёрдамчисини ҳам пора олган пайтда қўлга олган. 

Аниқланишича Олий суд катта консултанти фуқародан 10 минг АҚШ доллари олаётган пайтда, Сурхондарё вилоят судининг катта ёрдамчиси тадбиркорнинг даъво аризасини ижобий ҳал қилиб бериш учун 6 минг АҚШ долларини қўлга киритаётганда ушланган.

Фуқарони калтаклаб ўлдирган ИИБ ходимларига суд ҳукми ўқилди

Тошкент вилоятидаги Бўка туманида ички ишлар биносида ўғирликда гумонланиб, калтакланган, қийноққа солинган 36 ёшли фуқаро Усмон Салимбоев воқеадан кўп ўтмай вафот этганди. 

2023 йили 1 декабр кунида Тошкент вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 235-моддаси 3-қисми (қийноққа солиш, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо турларини қўллаш) билан жиноят иши қўзғатилиниб, тезкор ходимларнинг икки нафари–Ж. Д. ва Ғ. Ш.лар қўлга олинган.

Ҳукмда айтилишича, воқеа бўйича 4 нафар ички ишлар ходимлари айбдор деб топилиб, уларнинг ҳар бири 8 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган

Қурол, гиёҳванд ва психотроп моддалар: Хоразмда рейдлар давом этмоқда

Хоразмда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суд ва тергов жараёнларидан қочиб юрган 12 нафар шахс ушланди.

Маълум бўлишича, рейдлар давомида турли жиноятларда гумон қилинаётган шахслар билан бир қаторда уларга тегишли 4 кг 800 граммдан ортиқ гиёҳванд моддалар, 97 дона психотроп дорилар, 1 та пневматик ва 2 дона совуқ қуроллар ашёвий далил сифатида топилган.

Самарқандда ҳам рейдлар авжига чиқди

Тезкор тадбирлар давомида 47 нафар шахс ҳибсга олиниб, 6 нафарига жиноий иш очилган.

Рейд тадбирлари давомида ушбу жиноятчилардан гиёҳванд ва психотроп моддалар, бита ва кастет каби совуқ қуроллар ашёвий далил сифатида расмийлаширилган.